Экология вазирлигининг хабар беришича, ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, Ромитан тумани ҳудудида аниқланган ҳуқуқбузарлик бўйича 2 нафар фуқарога 18 миллион 750 минг сўм жарима белгиланди ҳамда табиатга 6 миллион 195 минг сўм зарар етказилганлиги маълум бўлди (жами 24 миллион 945 минг сўм).
Олот туманида аниқланган ҳуқуқбузарлик бўйича эса фуқаро М.А. га 9 миллион 375 минг сўм жарима қўлланилди ҳамда табиатга 5 миллион 250 минг сўм зарар етказилганлиги аниқланди (жами 14 миллион 625 минг сўм).