Тошкентда дарахт тагини атайин бетонлаган шахсларга чора кўрилди

    Тошкент шаҳар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси томонидан Учтепа туманида навбатдаги рейд тадбирлари ўтказилди.

    Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.

    Қайд этилишича, рейд давомида тумандаги Бўғобод МФЙ Фозилтепа кўчасидаги қурилиш объекти ҳудудида бир туп чинор дарахтининг таг қисми фуқаро И. Д. томонидан атайин бетонланганлиги аниқланди. Натижада табиатга 1 миллион 500 минг сўм зарар етказилган.

    Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди. И. Д.га нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари — 18 миллион 750 минг сўм жарима белгиланди. Ҳуқуқбузар қилмиши учун жами 20 миллион 250 минг сўм товон тўлайдиган бўлди.

    Эслатиб ўтамиз, МЖтКнинг 79-моддасига кўра, дарахтларни, буталарни, бошқа ўсимликларни ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказиш фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 бараваридан 50 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 50 бараваридан 75 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates