Бухоро шаҳрида жойлашган “Янги Ўзбекистон” боғидаги дарахтлар қаровсизликдан қуриб қолгани аниқланди

    Ижтимоий тармоқларда Бухоро шаҳрида жойлашган “Янги Ўзбекистон” боғидаги дарахтларнинг қуриб, қаровсиз қолгани ҳақида хабарлар тарқалиб жамоатчиликнинг муҳокамаларига сабаб бўлди.

    Ҳолат бўйича вилоят Экология бошқармаси матбуот хизмати маълумот берди.

    Тармоқларда тарқалган хабарлар Бухоро шаҳар инспекцияси инспекторлари томонидан ўрганилганда ҳақиқатдан ҳам боғдаги дарахтлар қуриб, қаровсиз қолганлиги аниқланди.

    Ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси масъул ходимига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79-моддаси 3-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 3 400 000 сўм жарима белгиланди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates