Саксовул савдоси билан шуғулланиб келган шахслар жаримага тортилди

    Бухоро вилоятининг Пешку туман бўлими инспекторлари томонидан чўл ҳудудларида навбатдаги рейд тадбири ўтказилди.

    Бу ҳақда Бухоро вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

    Ўтказилган тезкор рейд тадбирларида вилоятнинг Пешку туманида яшовчи фуқаро Қ.А. чўл ҳудудидан табиий ҳолатда ўсган саксовул ўсимликларини ноқонуний тарзда синдириб, олиб кетаётганлиги аниқланди.

    Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга фуқарога нисбатан МЖтКнинг 79-модда 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 9 375 000 сўм жарима ҳамда табиатга етказилган зарар 78 750 000 сўм қўлланилди.

    Маълумот учун: Саксовул-чўлда ўсувчи дарахт кўринишидаги ўсимлик. Саксовулларнинг асосий хусусияти-саҳро тупроғини шамоллардан пана қилиб, эрозия тарқалишини олдини олади. Бу эса ҳудудлар чўллашувини олдини олади ҳамда саҳро экосистемасини сақланиб қолишини таъминлайди

    Саксовулнинг танаси бурама шаклга эга бўлиб, юзаси силлиқ бўлади. Дарахтнинг шох-шаббалари қалин ва яшил тусда бўлади. Ўсимлик гуллаганда пушти ва малина рангли гулчалар пайдо бўлади. Кўринишидан омонатгина кўринса хам, кучли томир тизими эвазига саксовуллар чўл ва тошли ерларга мустаҳкам ўрнашади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates