Бухорода халқаро стандартларга мувофиқ авиация ёқилғиси ишлаб чиқариляпти

    Энергетика 27 октябр 2021 485

    Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида ишлаб чиқариладиган авиация ёқилғиси технологиялари халқаро стандартларга мувофиқ деб топилди.

    2021 йил 19 октябрдан 22 октябргача бўлган даврда Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида сифат менежменти тизимининг «AS 9100D» халқаро стандарти талабларига мувофиқлигини баҳолаш мақсадида «Русский регистр» сертификатлаштириш органи томонидан биринчи назорат аудити ташкил этилди.

    Текширув давомида аудиторлар «Джет A-1» газ турбинали двигателлари учун авиация ёқилғисини ишлаб чиқариш билан боғлиқ технологик жараёнларни ўрганиб чиқишди. Ички ҳужжатлар таҳлил қилинди ва ходимлар билан иш жойларида суҳбатлар ўтказилди.

    Халқаро аудиторлар томонидан завод мутахассисларининг кўп йиллик тажрибаси ва малакаси, жумладан, технологик режимни саноат хавфсизлиги талаблари асосида тўғри сақланиши, ишлаб чиқарилаётган «Джет A-1» русумли авиация ёқилғисининг сифатини назорат қилиниши, ускуналарга ўз вақтида техник хизмат кўрсатилиши ва инфратузилмани яхши ҳолатда сақлаши юқори баҳоланди, деб хабар беради “ Ўзбекнефтгаз» АЖ «Бухоро НҚИЗ» МЧЖ маълумотига таяниб.

    Маълумот учун: «Русский регистр» Россиянинг энг йирик ва халқаро миқёсда тан олинган сертификатлаштириш ва эксперт ташкилоти ҳисобланади. Мазкур ташкилот 20 йилдан зиёд вақтдан бери сертификатлаштириш ва эксперт баҳолаш хизматларини тақдим этиб келади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates