Бухоро вилояти Маданият ва туризм бошқармаси бошлиғи БААда ушбу авиакомпания мутасаддилари билан шу хусусда музокаралар ўтказди.
Ҳозирда авиакомпания Тошкент ва Самарқандга Абу-Дабидан тўғридан-тўғри рейсларини йўлга қўйган. Музокаралар давомида келгусида ушбу рейсларни Бухородан ҳам амалга ошириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.Ушбу таклиф БАА лоукостери раҳбарияти аъзоси Крислен Кери томонидан қўллаб-қувватланди.
Шунингдек, учрашув давомида Бухоро халқаро аэропорти ва Бухоро вилоятининг туристик салоҳияти тақдимоти ҳам ўтказилди.