Бу мулоқотда олий ва ўрта маълумотли ҳамшираларнинг фаолият самарадорлиги, уларни замонавий тиббиёт талабларидан нечоғли хабардорлиги, тиббиёт персонали малакасини ошириш, тажриба алмашувларига эътибор қаратилди.
Вилоятда касалликларни даволашда ўрта тиббиёт вакилларига яратилган шарт-шароит, жойларда аҳолига кўрсатиладиган тиббий хизмат сифатини оширишда улар иштироки атрофлича ўрганилди. Шунингдек, икки мамлакат тиббиёт тизимидаги узвий ҳамкорлик алоқаларини янада яхшилаш, бу борада дунё илғор тажрибасидан воқиф бўлиш, билим ва тажрибаларни ўзлаштириш, иш жараёни ва касбга ёндашувни тўғри ташкиллаштириш хусусида фикр алмашилди.
Шифокор ва ҳамширалар билан мулоқотда “МEDIAN” тиббиёт клиникалари уюшмаси раҳбари Себастиян Виллком мамлакатимизга бўлган қизиқиш ортиб бораётгани, жумладан, тиббиётда қатор янгилик ва ўзгаришлар кузатилаётгани баробарида, ҳозирги немис замонавий тиббиёти, хорижда ўрта махсус маълумотли ҳамшираларга яратилган шарт-шароит ва иш услуби хусусида ҳам тўхталиб, икки томон ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шифокорларнинг тажриба алмашишларини йўлга қўйишга тайёрлигини бидирди. Самимий руҳда кечган мулоқотда тиббиёт ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларга хорижий мутахассислардан жавоб олдилар.