Улар истефога чиққанлик тўғрисидаги гувоҳномаларни олишди, аммо улар ўз лавозимларини вақтинча бажарувчи бўлиб қолишади.
Германия Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер федерал канцлер Олаф Шольц ва унинг ҳукуматининг 14 та вазирига истеъфога чиққанлик тўғрисидаги гувоҳномаларни топширди. Тантанали маросим 25 март, сешанба куни Берлин марказидаги Бельвю Президент саройида бўлиб ўтди.
Германия Федератив Республикаси Асосий қонунининг 69-моддасига кўра, янги Бундестаг йиғиладиган куни канцлер ва вазирлар ўз ишини тўхтатишади. 25 март куни унинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Бироқ, Штайнмайер Шольц ва барча 14 вазирдан вақтинчалик бажарувчи сифатида лавозимда яна бир неча ҳафта қолишни сўради. Ушбу тартиб қонунда ҳам назарда тутилган.
Канцлер ва вазирлар янги ҳукумат тузилгунча ишлашда давом этади, деб хабар беради dw.com.