Мюнхен марказида (Германия) ҳайдовчи Mini Cooper автомашинасини Verdi касаба уюшмаси намойиши иштирокчилари устига ҳайдади. Камида 15 киши жароҳатланди. Бу ҳақда полиция маълум қилди, деб ёзади BILD.
Воқеа жойида фавқулодда хизматларлар ишламоқда, жабрланганлар шифохоналарга етказилмоқда.
ОАВ маълумотларига кўра, воқеа содир бўлгунга қадар ўқ узилган бўлиши мумкин, бироқ ҳозирча бу маълумот расман тасдиқлангани йўқ.
Автомашина ҳайдовчиси қўлга олиниб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб хабар беради korrespondent.net.