Буюк Британия компанияси Ўзбекистон билан энергетика соҳасида ҳамкорлик истиқболларини ўрганяпти

    Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов Британиянинг «Ethos Energy» компаниясининг минтақавий менежери Нил Адам билан музокара ўтказди.

    Британия вакилига Ўзбекистонда иқтисодиётнинг барқарор ўсишини таъминлаш ва аҳолининг фаровонлик даражасини ошириш, ёқилғи-энергетика ресурсларига бўлган талаб ва эҳтиёжни қаноатлантиришга қаратилган нефть-газ, энергетика, кўмир, кимё, қурилиш индустриясини ривожлантиришнинг узоқ муддатли стратегияси доирасида амалга оширилаёт ишлар ҳақида сўзлаб берилди.

    Нил Адам Ўзбекистонда энергетика соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларни юқори юқори баҳолади.

    Учрашув натижасида Ўзбекистон билан иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологиялар ва қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий этиш бўйича ҳамкорлик истиқболларини ўрганиш тўғрисида келишиб олинди, деб хабар беради «Дунё» АА.

    «Ethos Energy» компанияси энергетика соҳасида газ ва буғ турбиналари, генераторлар ва трансформаторлар учун сервис хизматларини тақдим этади. Шунингдек, нефть-газ соҳасида компрессорлар, турбиналар, генераторлар ва двигатель компонентларини таъмирлаш билан шуғулланади. Компания дунёнинг 40 дан зиёд мамлакатларида ўз ваколатхоналарига эга

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates