Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Буюк Британиянинг олимлари билан учрашувлар ўтказди

    Жорий йил 11-12 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев Буюк Британияга ташрифи доирасида Халқаро стратегик тадқиқотлар институти ва Оксфорд ислом тадқиқотлари маркази вакиллари билан учрашувлар ўтказди.

    Давра суҳбати тарзида кечган учрашувлар давомида Ўзбекистон ташқи сиёсатининг устувор йўналишлари, Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорлик масалалари, шунингдек, мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ва бозор ислоҳотлари муҳокама этилди. Бўлажак парламент сайлови ва долзарб минтақавий муаммоларга алоҳида эътибор қаратилди.

    Британиялик экспертлар Ўзбекистон Президенти Ш. Мирзиёев бошчилигида амалга оширилаётган ислоҳотларни юксак баҳолаб, уларнинг нафақат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиё минтақаси барқарорлиги ва тараққиётига катта таъсири борлигини таъкидладилар.

    Учрашувлар якунлари бўйича Ўзбекистон ва Буюк Британия таҳлил марказлари ўртасида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг долзарб масалалари ҳамда Марказий Осиёда минтақавий ривожланиш бўйича қўшма тадқиқотлар, семинар ва конференциялар ўтказиш орқали амалий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича келишувларга эришилди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates