Олимлар нанороботлар воситасида мия касалликларини даволаш усулини ишлаб чиқишди

    Эдинбург университети (Шотландия) мутахассислари мия касалликларини даволашнинг янги усулини ишлаб чиқишди. Бу ҳақда ташкилот сайтида хабар берилди.

    Олимлар бундай касалликларни анъанавий мия жарроҳлигисиз даволаш усулини топишди. Материалда айтилишича, мия аневризмаси жиддий хавф туғдиради, бу касаллик ҳар йили 500 мингга яқин одамнинг ўлимига сабаб бўлади. Жарроҳликнинг муқобили сифатида мутахассислар нанороботлардан фойдаланишни таклиф қилишди.

    Улар ишлаб чиққан нанороботларнинг ўлчами бор-йўғи 295 нанометр ёки одам қизил қон ҳужайраларининг йигирмадан бир қисмига тенг. Таққослаш учун: вируснинг ўлчами 100 нанометр, аксарият бактериялар 1000 нанометр. Роботлар магнит ядрога эга ва улар аневризмаларни даволаш учун ишлатиладиган тромбин билан қопланган, деб хабар беради lenta.ru.

    Нанороботларнинг артерия бўйлаб ҳаракатланиши магнит майдон ёрдамида бошқарилади. Муайян ҳароратда уларнинг қобиғи йўқолади ва препарат мияга киради. Олимларнинг таъкидлашича, қуёнларда ўтказилган тестларда терапевтик қон қуйқалари миядаги умумий қон оқимига тўсқинлик қилмади.

    “Нанороботлар тиббиётда янги чегараларни очиб беради, бу бизга анъанавий даволаш усулларидан кўра камроқ хавф билан операцияларни бажаришга ва дори-дармонларни тананинг етиб бориши қийин бўлган қисмларига юқори аниқлик билан етказиб беришга имкон беради”, деди доктор Ци Чжоу.


    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates