Британиянинг етакчи институти билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди

    Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов Британиянинг Экспорт ва халқаро савдо бўйича малакали институти (Chartered Institute of Export and International Trade – CIEIT) бош директори Марко Форжионе билан учрашди.

    Экспорт ва халқаро савдо бўйича малакали институти (CIEIT) 1935 йилда ташкил этилган бўлиб, Британиядаги халқаро савдо ва экспорт соҳасида ихтисослашган профессионал “ақл маркази” ҳисобланади. Марказнинг асосий фаолияти савдо ва экспорт соҳасида тадқиқотлар олиб бориш ҳамда ушбу йўналишдаги мутахассисларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг билим салоҳияти ва малакасини оширишга қаратилган.

    Шунингдек, институт ҳамкор ташкилотларга халқаро савдо қонунчилиги, экспорт назорати, божхона ва логистика билан боғлиқ масалаларни ҳал этишда илмий ва амалий ёрдам кўрсатади.

    Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантиришнинг илмий ва амалий жиҳатлари муҳокама этилди.

    Тадбир якунида Экспорт ва халқаро савдо бўйича малакали институт ҳамда Ўзбекистоннинг тегишли вазирлик ва идоралари ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш, экспорт жараёнларини соддалаштириш юзасидан юртимиз тадбиркорлари учун тренингларни ташкил этиш бўйича келишувларга эришилди, деб хабар беради “Дунё” АА.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates