Буюк Британия Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш йўлидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди

    Ўзбекистон экспортини ошириш мақсадида мамлакатимиз тадбиркорлари ва британиялик экспертлар иштирокида вебинар ўтказилади.

    Ўзбекистонлик дипломатлар ва Буюк Британия бизнес ва савдо вазирлиги бошқармаси бошлиғи Луис Колвелл ўртасидаги музокаралар чоғида мамлакатимизнинг Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзолиги ва экспорт ҳажмини ошириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА.

    Суҳбат давомида Британия томонига 26-29 февраль кунлари Абу-Даби шаҳрида бўлиб ўтган ЖСТга аъзо давлатлар вазирларининг 13-учрашуви доирасида уч давлат — Япония, Исроил ва Доминикан Республикаси билан бозорга кириш протоколлари имзоланганлиги, шунингдек, Таиланд билан музокаралар якунланганлиги ҳақида ахборот берилди.

    Британия томони Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш йўлидаги жадал қадамларини олқишлаб, бу йўналишда ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва музокаралар олиб боришга тайёрлигини билдирди.

    Музокаралар якунида Ўзбекистон экспортини ошириш мақсадида мамлакатимиз тадбиркорлари ва британиялик экспертлар иштирокида вебинар ўтказиш бўйича келишувга эришилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates