Буюк Британияда рекорд даражадаги иссиқ ҳарорат қайд этилди

    Буюк Британияда январь ойидаги энг иссиқ ҳарорат қайд этилди. Шотландиянинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича 19,6 даражага етган.

    “Бу кўрсаткич Шотландия шимолидаги тоғли ҳудудларда қайд этилган бўлиб, бу қиш мавсумидаги янги рекордга айланди”, дейилади хабарда.

    Буюк Британияда январь ойидаги аввалги рекорд максимал ҳарорат 18,3°C 2003 йилда Шотландияда ҳам қайд этилган, деб хабар беради korrespondent.net.

    Метеорологларнинг таъкидлашича, ҳаво ҳарорати меъёрдан юқори бўлган жанубий шамоллар Африкадан Буюк Британия бўйлаб “юмшоқроқ” ҳаво олиб келган.

    “Мамлакатнинг тоғли ҳудудларига шамол эсганда, ҳаво баъзан тепага кўтарилиши мумкин – ҳаво намлигини йўқотади ва кўтарилганда қуруқроқ бўлади. Тоғнинг нариги томонига тушганда, қуруқ ҳаво нисбатан исиб кетади. Бу ҳодиса Шотландия тоғлари каби тоғли ҳудудларда кўпроқ учрайди”, деб тушунтирди экспертлар.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates