Буюк Соҳибқирон Aмир Темур – шонли ва бой тарихимиз кўзгуси

    Тошкент Тиббиёт академиясида Буюк Соҳибқирон Aмир Темур таваллудининг 686 йиллиги муносабати билан “Буюк Соҳибқирон Aмир Темур – шонли ва бой тарихимиз кўзгуси" мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

    Тадбирдан мақсад, Aмир Темур ҳаёти ҳақидаги тушунчаларни кенгайтириш, Aмир Темурнинг давлат тузуми ва уни бошқаришдаги моҳияти, келажак авлодларга қолдирган мероси, тузуклари ҳақида, миллий ифтихор туйғусини шакллантиришдир.

    Тадбирни ТТA ректори, профессор A.К.Шадманов очиб берди. Тадбир давомида германиялик педагог олим, жаноб Роман Валрих, Ўзбекистон халқ артисти, Ўзбекистон миллий академик драма театри актёри Теша Мўминов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Ўзбекистон миллий академик драма театри актёри Ҳамид Тошпўлатов, Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри актёри, Шуҳрат медали соҳиби Расулхон Қодирхоновлар маърузалар ва шеърий чиқишлари билан иштирок этдилар.

    Академия талаба-ёшлари томонидан «Соҳибқирон Aмир Темур – фахримиз, ғуруримиз» мавзусида Соҳибқирон Aмир Темур ҳақида шеърлар, саҳна кўринишлари намойиш этилди. Ҳамда ўзбек миллий рақслари, «Бу Ватан барчамизники» мавзусида қўшиқ ижро этилди ва тадбир сўнггида Тошкент тиббиёт академиясининг Халқаро алоқалар бўйича проректор Жаҳонгир Исроилов «Педагогика ва психология» кафедраси мудири, психология фанлари бойича фалсафа доктори, доцент Рузахон Мелибаева ўз маърузалари билан тадбирни якунлади, деб хабар бермоқда Тошкент тиббиёт академияси матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates