Буюк тарих яратилмоқда

    “O֥‘zbekiston tarixi” телеканали ижодкорлари томонидан амалга оширилаётган йирик лойиҳалардан бири, бу – “Буюк тарих” номли 100 қисмдан иборат ҳужжатли хроникал сериал ишлаб чиқарилаётганидир.

    Давлатимиз раҳбари жорий йил июль ойида Тошкент шаҳрида сайловчилар билан учрашуви чоғида бу ғояни қўллаб-қувватлаб, илгари сургани бутун халқимиз қаторида телеканал ижодий жамоасини ҳам хурсанд қилган эди. Бу ташаббус "Ўзбекистон-2030" стратегиясида ҳам акс этгани янада қувонарлидир. Унга кўра, “Буюк тарих” сериали “Discovery”, “History”, “National geographic”, “BBC” телеканаллари орқали ҳам кенг намойиш этилади. Айни кунларда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси томонидан ушбу хорижий телеканал мутассадди вакиллари билан музокаралар олиб борилмоқда.

    Давлат томонидан қўллаб-қуватланаётган бу фильмда юртимиз тарихи, халқимиз ўтмиши, Турон заминида ташкил топган давлатларнинг босиб ўтган йўли, миллат ва элатлар келиб чиқиши, уларнинг маданияти, санъати ва адабиёти каби муҳим омиллар холис ва ҳаққоний ёритиш назарда тутилган.

    Яқинда "Буюк тарих" 100 қисмли ҳужжатли фильмининг контентини ишлаб чиқиш бўйича Президент Администрацияси томонидан тузилган ишчи гуруҳ вакиллари сериалнинг умумий концепцияси, бадиий-ғоявий мазмуни, мавсумлар ва қисмлар мазмун-моҳиятини белгилаб олиб, ҳар йили камида 15 та қисм яратишга келишилди.

    Таъкидлаш жоизки, "O֥‘zbekiston tarixi" телеканалида ушбу фильмни тайёрлаш учун тарихчи олимлар, журналист-муҳаррирлар, киношунос мутахассислар, кинорежиссёр, оператор ва актёрлардан иборат катта ижодий жамоа шакллантирилган. "Буюк тарих" фильмининг катта ижодий жамоаси шу кунларда ЎзРФА олимлари, академик-профессорлар ва тегишли мутахассислар ҳамкорлигида қизғин иш олиб бормоқда. Соҳа мутахассислари томонидан кенг муҳокама қилиниб, илмий экспертизадан ўтказилган кўп қисмли мазкур фильмнинг ҳар бир сценарийсини олимлар илмий маслаҳатчилиги асосида тарихни холис ва ҳаққоний ёритишга кенг эътибор қаратмоқда.

    Aйни пайтда фильмнинг дастлабки қисмларини тасвирга олиш ишлари якунига етиб, “Ўзбекистондаги илк шаҳар – Жарқўтон” номли илк сони тегишли мутахассислар кўригидан ўтказишга эришилди.

    Ҳужжатли фильмларни тасвирга олишда нафақат юртимизда тадқиқот олиб бораётган олимлар, балки хорижий илмий муассасалар ва уларнинг тадқиқотчи-профессорларидан энг сўнгги илмий маълумотлар асосида интервьюлар олиниб, ҳамкорликда ишлаш йўлга қўйилган. Фильмнинг тегишли қисмларини хорижий мамлакатларда тасвирга олиш борасида ҳам келишувларга эришилган. Фильмларни тасвирга олиш ва монтаж жараёнлари учун ҳам маҳаллий ва хорижий тажриба кенг ўрганилиб, зарур ўринларда ўзаро маълумот алмашинувлар йўлга қўйилди.

    Сериал мавзуларининг хронологик кетма-кетлиги, уч минг йиллик тарихимизнинг барча даврларини қамраб олгани билан ҳам аҳамиятли. Тош давридаги илк манзилгоҳлардан тортиб, туркийларнинг аждоди саналган хунларгача, Тўмарис ва Широқ жасоратидан Амир Темур салтанатигача, Навоий назмидан жадид алломаларимиз меросигача, мустабид мустамлака тузуми қабоҳатидан мустақиллик берган имкониятларгача қамраб олади.

    Ўйлаймизки, қадим ва буюк тарихимизни мана шундай сериаллар орқали тарғиб этиш халқимиз, айниқса, ёшларимизнинг миллий ўзлигини англаши, ватанпарварлик руҳи кучайишида катта роль ўйнайди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates