“Ўзбекистон тарихи” телеканали ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳамкорлигида тайёрланган мазкур китоб тақдимотида Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари, сиёсий фанлар доктори Отабек Ҳасанов, Тарих институти директори, академик Азамат Зиё, масъул муҳаррир Шуҳрат Ҳайитов сўзга чиқиб, китобнинг дунёга келиши жараёнлари ҳақида, нашрнинг аҳамияти ҳақида маълумот беришди.
Таъкидланганидек, “Буюклар ҳақида 100 та далил” китобчаси 8 тилда, жами 22 минг нусхада “Маънавият” нашриётида нашр этилган. Китоблар жамланмаси республикамиздаги мактаблар кутубхонасига ҳадя қилинади. Бу китоб келажак авлод болалари учун, қолаверса, фарзандларимиз учун қимматли ва муҳим манба бўлиб хизмат қилади.
Тадбирда китоблар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига тақдим этилди. Шунингдек, тақдимот иштирокчилари билан кичик интерактив ўйин ўтказилиб, иштирокчилар ўз билимларини синаб кўришди.
Тадбирда санъаткорлар куй-қўшиқлари билан даврага файз киритди.
Зулҳумор Акбарова








