Қарздорга берилган муддатда қарз суммалари қопланмаган, қарздор қонун талаби асосида берилган муддат ичида хулоса чиқариб, банк олдидаги кредит суммаларини тўламаган.
Оқибатда электромобиль ярим млрд сўмдан зиёд бўлган кредит қарздорлигини сўндириш мақсадида сотиладиган бўлди. Хусусан, Бюронинг Мирзо Улуғбек туман бўлими иш юритувида ФИБ Каттақўрғон туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздор И.Ж.дан “Трастбанк” АТБ Бектемир филиали фойдасига 578 млн. 67 минг сўм қарздорлик ундириш ва ундирувни қарздорга тегишли бўлган "BYD HAN" автотранспорт воситасига қаратиш тўғрисидаги ижро иши мавжуд.
Ижро ҳужжати бўлим давлат ижрочиси Ш.Мирзаев иш юритувига берилган бўлиб, мазкур ижро хужжат юзасидан, қарздорга берилган ихтиёрий муддат ичида қарздорлик қопланмаганлиги сабабли, "BYD HAN" хатланиб, вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштрилиб, аукцион савдоларига чиқарилган.
Жорий йилнинг 3 март куни аукцион савдо куни белгиланган. Автотранспорт воситаси сотилганидан сўнг, пул маблағлари ундирувчи банк ҳисоб рақамига ўтказилади.