Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан солиқ қарздорлигини ундириш ҳақидаги суд ва солиқ органлари қарорларининг ижроси таъминланмоқда, деб ёзади Бош прокуратура ахборот хизмати.
Қайд этилишича, шу йилнинг ўтган даврида ҳудудий бўлимлар иш юритувидаги солиқ қарздорликларини ундириш билан боғлиқ 282,5 млрд. сўмлик 21 794 та ижро ҳужжатлардан 3 078 тасининг ижроси таъминланиб, амалда 32,4 млрд сўм ундирилган.
Қолдиқдаги ижро ҳужжатларининг ижросини таъминлаш мақсадида 15,9 млрд сўмлик 2 391 та ижро ҳужжатлари бўйича ундирув қарздор жисмоний шахсларнинг даромадига қаратилган.
Шунингдек, қарздорларга тегишли 42,8 млрд. сўмлик 26 та кўчмас мулклар, 2,5 млрд. сўмлик 12 та автотранспорт воситалари ва 1,4 млрд. сўмлик 9 та махсус техникалар жами 46,8 млрд. сўмлик 47 та мол-мулклар хатланиб, аукцион садоларига чиқарилмоқда.
Ҳозирда ушбу йўналишдаги ишлар давом эттирилмоқда.