Чартер рейслар учун субсидиялар ажратилади

    Транспорт 10 август 2020 2427

    Ўзбекистонга келувчи хорижий сайёҳлар оқимини ошириш мақсадида туроператор ва авиаташувчиларнинг мамлакатимизга ташкил этган чартер рейслари ҳар бир йўловчи сонидан келиб чиққан ҳолда субсидияланади.

    Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 июлдаги 433 сонли қарорида маълум қилинган.

    Субсидия миқдорлари 20 февралдан 19 ноябргача бўлган чартер рейсларга ҳар бир йўловчи учун 20 долларни, 20 ноябрдан 19 февралгача бўлган чартер рейсларга ҳар бир йўловчи учун 50 долларни ташкил қилади. Субсидия олиш учун қуйидаги шартлар қўйилади:

    - чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар учун икки томонлама (Ўзбекистонга ва ундан) чартер рейс ташкил қилиш;

    - чартер рейс билан ташриф буюрган йўловчиларни Ўзбекистондаги жойлаштириш воситаларида камида беш кун тунаб қолиш;

    - чартер рейслар ва ундаги йўловчилар тўғрисидаги маълумотларни республика аэропортларига тўлиқ тақдим қилиш.

    Субсидия олиш учун туроператор ва авиаташувчилар Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига мурожаат қилади. Мурожаат аризасига йўловчи манифести нусхаси тақдим қилиниши лозим. Мурожаатлар ҳар чорак якуни билан ўтган чоракда амалга оширилган чартер рейслар бўйича тақдим қилинади. Қўмита ҳар чорак якуни билан келиб тушган аризаларни кўриб чиқиб, чоракдан кейинги ойнинг 20 санасига қадар субсидиялар ажратилишини таъминлайди, деб хабар беради Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates