Ўзбекистон Афғонистондаги «Тути-Майдон» табиий газ конини ўзлаштиришда иштирок этади

    Шу йилнинг 9-10 октябрь кунлари Ўзбекистон делегацияси амалий ташриф билан Афғонистонга борди.

    Делегацияга Ўзбекистон Президентининг махсус вакили Исматилла Иргашев ва «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Баҳодир Сидиқов бошчилик қилди, дея хабар беради «Дунё» АА.

    Ташриф доирасида Афғонистон муваққат ҳукумати раҳбарияти ва расмийлари билан учрашув ҳамда музокаралар бўлиб ўтди.

    Ўзбекистон делегацияси раҳбари Исматилла Иргашева Ҳукумат матбуот марказида Афғонистон Бош вазири ўринбосари вазифасини бажарувчи Абдул Ғани Бародар, Кон ва нефть вазири вазифасини бажарувчи Ҳидоятуллоҳ Бадрий ва бошқа расмий шахслар иштирокида ташкил этилган тадбирда иштирок этди.

    Исматулла Иргашев ўз нутқида иштирокчиларни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Афғонистонни иқтисодий интеграция жараёнларига жалб этиш бўйича ташаббуслари билан таништирди.

    2024 йил 29 август куни Ўзбекистон-Афғонистон чегарасида очилган «Термиз» халқаро савдо маркази фаолиятига алоҳида эътибор қаратилди. Ушбу марказ ишга туширилгандан сўнг минглаб афғонларнинг турли товарлар хариди, савдо-сотиқ қилиш мақсадида ушбу ҳудудга бориши кескин кўпайди.

    Қайд этилишича, марказ ҳудудига кириш тартиби 15 кунгача бўлган муддатга кириш визасини расмийлаштирмасдан амалга оширилмоқда.

    Ўзбекистон-Афғонистон тадбири якунида Афғонистоннинг Жаузжон ва Фарёб вилоятларидаги «Тути-Майдон» табиий газ конини ўзлаштириш бўйича шартнома имзоланди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates