Чирчиқ ҳунармандлар шаҳрига айланади

    Мамлакатимизда 17 июн 2020 1829

    Чирчиқ саноат шаҳри бўлганлиги учун аҳолининг аксарият қисми завод ва фабрикаларда меҳнат қилади. Шу сабабли ҳунармандчилик билан шуғулланувчилар сони жуда озчиликни ташкил қилади. Аммо аҳоли сони тобора ўсиб бораётганлиги боис, бу ерда иш топиш муаммо бўлиб, ҳокимлик ва тегишли ташкилотларга бўлаётган мурожаатлар сони кундан-кунга кўпайиб бормоқда.

    Шаҳар мутасаддилари муаммога ечим топиш мақсадида изланишлар олиб боришмоқда. Масалани ижобий ҳал этиш юзасидан бир қатор чора-тадбирларни кўриляпти. Хусусан, Чирчиқ шаҳар прокуратурасининг ҳунармандчиликни ривожлантириш марказлари ташкил этиш, ҳунармандчиликнинг ноёб турларини оммалаштириш ва янада ривожлантириш, мазкур соҳадаги мавжуд касб эгаларига зарур шарт-шароитлар яратиш, уларга банклардан кредитлар олишда ёрдам бериш борасида амалга ошираётган ишлари шулар жумласидандир.

    Мазкур йўналишдаги ҳунармандчиликни йўлга қўйиш ва соҳани ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида Андижон, Наманган, Фарғона, Навоий ва Хоразм вилоятларидан уста ҳунармандларни Чирчиқ шаҳрига жалб қилиш бўйича амалий ишларга киришилди.

    Шу муносабат билан Чирчиқ шаҳрида ҳунармандлар иштирокида учрашув ташкил қилинди. Тадбирга Навоий вилоятида каштачилик ҳамда Фарғона вилоятидан адрас ва гилам тўқиш йўналиши бўйича фаолият олиб бораётган тажрибали ҳунармандлар ташриф буюрдилар.

    Бугунги кунда ҳунармандларга шаҳарда яшаб, иш юритиши учун барча шарт-шароитлар яратилмоқда. Миллий касб эгалари шу ерда ёш қизларга каштачилик сирларни ўргатишса, ҳунармандлар ёшларга бошқа касблардан сабоқ беришяпти.

    Шаҳарда миллий каштачиликни оммалаштириш ва ёшларни унга жалб қилиш мақсадида маҳалла гузарларида устоз-шогирд мактаблари йўлга қўйилди. Каштачи аёл Зуҳра Бурҳонованинг таъкидлашича, улар яратаётган миллий либослар, жумладан, келинларнинг чопонлари аввало, миллийлиги ва бежиримлиги билан ажралиб туради.

    Либослар асосан тоза адрас матодан тикилади, уларнинг сиртқи қисмидаги безатилган ипаклар ҳам табиий. Ипаклар ёнғоқ пўчоғи ва пиёз пўстларидан олинган бўёқлар билан бўялганлиги сабабли ювилганда ранглари ўчиб кетмайди.

    Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизматига кўра, Бухоронинг зардўз кийимлари, Риштон кулолчилик маҳсулотлари, Марғилон дўппилари, Чуст пичоқларининг дунёда ўз ўрнига эга бўлиб, улар жаҳон бозорида жуда харидоргир.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates