«Чирчиқ» кимё-индустриал технопаркида саноат тармоқлари иш бошлайди

    Мамлакатимизда 21 январ 2022 1256

    Шу кунларда Татаристон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – саноат ва савдо вазири А.Каримов бошчилигидаги делегация вакиллари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турибди.

    Ташриф доирасида делегациянинг саноат йўналишидаги резидентлари Тошкент вилоятидаги «Чирчиқ» кимё-индустриал технопаркида олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишди.

    Мутахассисларнинг таъкидлашича, келгусида бу ерда кўплаб инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, ишлаб чиқариш тармоқлари фаолиятини йўлга қўйиш режалаштирилган.

    Шундан сўнг Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари Хуррам Тешабоев, Чирчиқ шаҳар ҳокими Даврон Ҳидоятов, Тошкент вилояти ҳокимлиги вакиллари ва «Ўзкимёсаноат» АЖ мутахассислари иштирокида мазкур саноат парки лойиҳасининг тақдимоти ўтказилди.

    Қайд этилганидек, мазкур технопаркнинг умумий майдони 31,2 гектар бўлиб, 2 минг 200 та иш ўринлари яратилади. Муҳандислик инфратузилмаси имкониятлари ҳам етарлича таъминланган. Шунингдек, бу ерда саноат бинолари 133 минг квадрат метр, маъмурий бинолар 11 минг 700 квадрат метр, омборхоналар тармоғи эса 30 минг квадрат метрни ташкил этади.

    Тақдимотда инвестиция лойиҳаларини таклиф қилаётган резидентлар учун бир қатор шартлар белгиланган. Хусусан, ишлаб чиқарувчи асбоб-ускуналарни олиб келиш учун солиқ ва божхона имтиёзлари бериляпти. Муҳандислик инфратузилмаси учун ер участкаларини бериш борасида электр, сув ва газ таъминоти, дренаж, интернет ва алоқа тармоқлари, автомобиль йўллари ва темирйўл хизматлари таклиф этиляпти.

    Учрашувда татаристонлик мутахассислар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олди. Ўзбекистон ва Татаристон Республикаси ишбилармонлари ўртасида устувор йўналишларда ҳамкорликни янада чуқурлаштириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди, деб хабар беради Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates