Очилиш маросимида Чирчиқ шаҳар ҳокими М.Абдураҳимов, IT Парк ҳудудий вакиллари ва "Audiotele" компанияси раҳбарлари иштирок этишди. Тадбир доирасида томонлар рақамли хизматлар соҳасида инвестицияларни жалб қилиш ва иш ўринларини яратиш муҳимлигини таъкидладилар.
Янги филиал 150 дан ортиқ кишини, шу жумладан, аутсорсинг ва мижозларга хизмат кўрсатишнинг тез ривожланаётган соҳасида карьера бошлашни хоҳловчи ёшларни иш билан таъминлаш имконини беради.