Чирчиқда оғир атлетика бўйича мамлакат чемпионлари аниқланмоқда

    Аввал хабар берганимиздек, Чирчиқда оғир атлетика бўйича мамлакат биринчилиги қизғин давом этмоқда.

    Ортда қолган навбатдаги кунда эркаклар -73 килограмм, аёллар -59 килограмм вазн тоифаларида ғолиблик учун супага чиқишди. Кутилганидек, 2021 йилги жаҳон чемпиони Достон Ёқубов (305: 135+170 к) гўз вазн тоифасида яна бир Ўзбекистон чемпионлигини расмийлаштирди.

    Иккинчи ва учинчи ўринни эгаллаган ёш атлетлар унга анча яқин натижа қайд этганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Жумладан, Абдулазиз Алимжонов 296 (131+165) килограммни, учинчи ўрин соҳиби Жасур Махаматов эса 295 (133+162) килограммни расмийлаштирди.

    Аёллар баҳсида хоразмлик Шахло Абдуллаева 199 (90+109) килограмм билан биринчиликни қўлга киритган бўлса, бухоролик Шаҳноза Жабборова 175 (78+97) килограмм билан иккинчи, навоийлик Шаҳризода Эргашева эса 138 (63+75) килограмм билан учинчи поғонадан жой олди.

    Эслатиб ўтамиз, кечаги кун баҳсларида Нигора Абдуллаева (-55 кг) ва Адҳамжон Эргашев (-67 кг) каби терма жамоа етакчилари яна бир карра Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган эди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates