Чирчиқда уч нафар эгизак туғилди

    Жорий йилнинг 6 август куни Чирчиқ шаҳар Ифтихор маҳалласида яшовчи Шероз ва Гулнора Шарахметовлар оиласида бир йўла уч нафар эгизак қиз фарзанд дунёга келди.

    Ота-онаси чақалоқларга Мубина, Муслима ва Мўмина деб исм қўйишди. Айни пайтда оиладаги болалар сони 4 нафарга етди. Бунгача Шарахметовларнинг бир ўғли бўлган.

    Оила вакиллари айни пайтда гўдакларнинг аҳволи яхшилигини, она ва болалар ҳали ҳам вилоят перинатал марказида шифокорлар назорати остида эканлигини маълум қилишди.

    11 август куни Чирчиқ шаҳар ФҲДЁ бўлими томонидан туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар эгизакларнинг отаси Шероз Шарахметовга топширилди.

    2022 йилнинг 6 август кунига қадар Чирчиқ шаҳрида 2 минг 310 нафар бола дунёга келган бўлиб, шундан 1 минг 206 нафари ўғил, 1 минг 104 нафари эса қиз. Шу кунга қадар 14 жуфт эгизак туғилган бўлиб, уч эгизакнинг туғилиш жорий йилда иккинчи маротаба қайд этилди.

    Тошкент вилояти адлия бошқармаси

    матбуот хизмати

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates