Тошкент шаҳар ҳокимлигининг хабар беришича, бугун 3 июнь куни Тошкент шаҳар ҳокимлиги биносида Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари – Штаб бошлиғи полковник С.Т.Зупаров ва Тошкент шаҳар ҳокими Ш.Б.Умурзаков иштирокида марҳум Абдуманноп Самиқов оила аъзолари ва Нурмуҳаммад Мамасалиевга давлат мукофотлари топширилди.
Шунингдек, бугун, 3 июнь куни марҳум А.Самиқовнинг турмуш ўртоғига 50 млн сўм, Н.Мамасалиевга 25 млн сўм миқдорда моддий ёрдам топширилди.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 5 май куни Тошкент шаҳридан оқиб ўтувчи Бўрижар каналидан чўкаётган икки нафар қизалоқни қутқариб, ўзи қаҳрамонларча ҳалок бўлган мард ва жасур ватандошимиз Абдуманноп Самиқов ва ушбу қизалоқларни қутқаришда жонбозлик кўрсатган “Бўрижар“ спорт мажмуаси ишчиси Нурмуҳаммад Мамасалиевларни Давлатимиз раҳбари “Жасорат“ медали билан мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.












