Чорвоққа Тошкентдан доимий автобус қатнови йўлга қўйилди

    Ушбу йўналишда йўлкира нархи 15 000 сўм этиб белгиланган.

    Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига пойтахтдан ("Чорвоқ" эркин туристик зонасига) график асосида қатновчи автобуслар ҳаракати йўлга қўйилди. Бу ҳақида Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

    Aвтобуслар "Машинасозлар метро бекати — Чорвоқ" йўналишида ҳар куни учта график асосида ҳаракатланади. Қатнов масофаси 75 км бўлган йўналишда йўловчилар белгиланган манзилга 1 соат 10 дақиқада етиб боради.

    Aвтобуслар Машинасозлар метро бекатидан соат 7:00, 13:00 ва 18:00 да жўнайди. Чорвоқдан эса 6:00, 11:00 ва 16:00 ҳаракатланади.

    Қатновлар "Узаутотранс сервиcе" корхонасининг Ютонг автобусларида амалга оширилмоқда. Ушбу йўналишда йўлкира нархи 15 000 сўм этиб белгиланган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates