Бу ҳақда Марказий банк ахборот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, ваколатхона мамлакат молия бозорини ўрганиш ва давлат органлари ҳамда молия ташкилотлари билан ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида ташкил этилди.
Маълумот учун, CitiBank AS — CitiBankнинг (АҚШ) Туркия Республикасидаги шўъба банки ҳисобланади.
CitiBank дунё бўйлаб 180 дан ортиқ мамлакатларда чакана, корпоратив, инвестицион банк хизматлари ҳамда активларни бошқариш хизматларини тақдим этувчи етакчи молия ташкилотларидан бири ҳисобланади.








