Дастлабки разведка баҳосига кўра, ҳужум Теҳроннинг ядро бомбага эга бўлишини бир неча ойга кечиктирган. “Бу тахмин қилинган баҳо мутлақо нотўғри”, дея Оқ уй матбуот котиби Кэролайн Ливиттнинг сўзларидан иқтибос келтиради CNN телеканали.
Бироқ, телеканал давом этиб, бу баҳо АҚШ Мудофаа вазирлигининг Разведка агентлиги томонидан тайёрланган ва Америка зарбаларидан кейин АҚШ Марказий қўмондонлиги томонидан ўтказилган таҳлилга асосланганини маълум қилди, деб хабар беради tass.ru.
Манбанинг таъкидлашича, Эроннинг бойитилган уран захиралари йўқ қилинмаган ва центрифугалар асосан “зарар кўрмаган”. [АҚШ Мудофаа вазирлигининг Разведка агентлиги] баҳосига кўра, АҚШ уларни кўпи билан бир неча ой орқага сурган”, дея қўшимча қилди манба. Ядровий иншоотларга етказилган зарар ва зарбаларнинг Эрон ядро дастурига таъсири таҳлили давом этмоқда ва қўшимча маълумотлар пайдо бўлиши билан ўзгариши мумкин, деб таъкидлайди CNN.









