COBAS E 411 иммунологик анализатор юқори аниқликда экспресс-таҳлил ўтказиш имконини беради

    Саломатлик 13 июл 2023 2010

    Яқинда Республика шошилинч тиббиёт ёрдам маркази Сирдарё филиалига Японияда илғор технологиялар асосида ишлаб чиқарилган COBAS E 411 иммунологик анализатор келтирилганди.

    Ушбу замонавий тиббий ускуна қисқа вақтда тайёр реагентларни, автоматик тарзда, юқори аниқликда экспресс-таҳлил қилиш имконини беряпти.

    Мазкур анжом Шошилинч тез тиббий ёрдамни ривожлантириш фонди томонидан ажратилган 750 миллион сўм пул маблағи ҳисобига келтирилган.

    Айни вақтда, COBAS E 411 иммунологик анализатор филиалда 20 дан ортиқ экспресс-таҳлилни йўлга қўйиш имконини берди. Бу эса, экспресс-таҳлилни юқори аниқликда, тўхтатмасдан бажариш имконини бериб қолмай, лаборатория ходимлари учун қулай иш шароити яратишга хизмат қиляпти. Бу эса лаборатория ходимларини ортиқча меҳнатдан ҳам халос этяпти.

    У текширилаётган материал -сарум, қон плазмаси, пешоб таҳлили учун 9 минутдан 18 минутгача вақт сарфлайди.

    — Ушбу иммунологик анализатор буйрак трансплантация амалиётига муҳтож, ҳамда шу турдаги амалиётни ўтказмоқчи бўлган беморларни ва шу билан бирга гепатит, одам иммунитети танқислиги (ОИТС) синдроми билан боғлиқ барча таҳлилларни қисқа вақтда аниқлаб беради, — дейди Республика шошилинч тез тиббий ёрдам маркази Сирдарё вилоят филиали лаборанти Зарина Назарова. — Асосийси, беморлар ва уларнинг яқинлари ушбу турдаги таҳлил натижалари учун пойтахтдаги давлат ва хусусий клиникаларга вақт ва ортиқча маблағ сарфлаб боришининг олди олинди. Чунки бизнинг беморларимиз шошилинч қабул қилинади. Режага асосан эмас. Бунда бизга аниқ ва тезкор экспресс-таҳлил натижалари сув ва ҳаводек зарур бўлади. Бу юмушни эса, мазкур аппарат ёрдамида энди тез ва сифатли амалга оширяпмиз.

    Мазкур аппарат соатига 88 та таҳлил, анемия, суяк метаболизми, саратон, гармонлар ва юқумли касалликлар, юрак маркерлари, шу жумладан proBNP учун 65 дан ортиқ турдаги тестларни ўтказиб, қон қуйқаларини аниқлайди. Бу эса Республика шошилинч тиббиёт ёрдам марказининг Сирдарё филиалига тез ва шошилинч келтирилган беморларга аниқ ташхис қуйиш, шунга қараб даволаш профилактика ишларини олиб боришда қўл келади.

    Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates