"Coca-Cola" компанияси Наманганда ичимлик ишлаб чиқаришни кенгайтиради

    Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдуразаков таклифига биноан Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd. хорижий корхонаси Бош директори Эзел Агаоглу бошчилигидаги делегация Наманганга келди.

    Маълумки, Наманган вилояти марказида жаҳонга машҳур Coca-Cola ичимлиги ишлаб чиқарилади. Бугунги кун ислоҳотларидан ўзига хос ҳулоса чиқарган корхона раҳбарияти 30-40 йиллик истиқболни ҳисобга олган ҳолда ривожлантириш дастурини амалга оширишни режалаштирган.

    - Биз бунинг учун айнан Наманганни танлаганмиз, боиси тадбиркорлик ва бошқа соҳалар ривожланаётган, аҳоли сони ва савияси кескин ўсаётган ҳудуд бизнинг брендимиз учун ишончли бозор ва тараққиёт гарови ҳисобланади, - дейди Эзел Агаоглу.

    Вилоят ҳокими Наманганда Coca-Cola ичимлиги ишлаб чиқарилиши орқали бевосита ва билвосита яратилган иш ўринлари, корхонанинг сифат учун ишлаши, келгусида фаолият кўламини кенгайтириш режаларини қадрланиши ва ҳар томонлама кўмак берилишини алоҳида таъкидлади. Айниқса, хизмат кўрсатиш, жумладан туризм ривож топиб бораётгани, масалан, гуллар шаҳри Наманганда Халқаро гуллар фестивали ўтказилишининг ўзида машҳур маҳсулотга бўлган талабнинг ортиб бораётганини эътироф этди.

    Инвесторлар вилоят ҳокимига ташаккур изҳор қилишди ҳамда у тарафидан таклиф этилган кичик саноат зоналари ҳамда эркин иқтисодий зонани жойида кўришди, шу орқали янги ишлаб чиқариш линияларини ўрнатиш учун истиқболни белгилашларини билдирдилар.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates