Ушбу нуфузли кўргазма майдонида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси, «Савдони ривожлантириш компанияси» АЖ ва мамлакатимиз элчихонаси ҳамкорлигида Ўзбекистон миллий стенди ташкил этилди. Унда 15 дан ортиқ миллий электротехника саноати корхоналари «Made in Uzbekistan» бренди остидаги маҳсулотларни намойиш қилди.
Тадбир доирасида илк бор тақдим этилган Ўзбекистон маҳсулотларининг юқори сифати ва рақобатбардошлиги тадбирга ташриф буюрган ҳамкорларда катта қизиқиш уйғотди.
Кўргазма давомида ўтказилган музокаралар чоғида Дубай шаҳрида ўзбек маҳсулотлари шоу-руми ва омборини ташкил этиш, Ажман амирлиги эркин иқтисодий ҳудудида маҳсулотларни ўзаро манфаатли шартларда ишлаб чиқариш ва минтақадаги харидорларга етказиб бериш масалалари муҳокама этилди, деб хабар беради «Дунё» АА.