COP29 президенти: Углерод чиқиндиларининг 70 фоизи шаҳарлар ҳиссасига тўғри келади

    Дунё шаҳар аҳолисининг улуши 2050 йилга бориб ҳозирги 50 фоиздан 70 фоизгача ошиши мумкин, бу эса қўшимча инфратузилма ва иқлим муаммоларини келтириб чиқариши мумкин.

    Бу ҳақда Озарбайжон экология ва табиий ресурслар вазири, COP29 президенти Мухтор Бабаев Бокуда бўлиб ўтган COP29 доирасидаги урбанизация ва иқлим бўйича вазирлар йиғилишида айтиб ўтди, деб хабар беради 1news.az.

    “Яқин 5-7 йил ичида шаҳар аҳолиси 500 миллиондан ортиқ кишига ошади. Бу шаҳар инфратузилмаси: энергия таъминоти, сув таъминоти, транспорт тармоғи ва бошқа асосий тизимлар учун қўшимча стрессни келтириб чиқаради. Бугунги кунда глобал карбонат ангидрид чиқиндиларининг 70 фоиздан ортиғи шаҳарлар ҳиссасига тўғри келади”, деди вазир.

    М.Бабаевнинг таъкидлашича, шаҳар аҳолисининг ўсиши иқлим бўйича ташаббусларни амалга ошириш учун миллий ҳукуматлар ва хусусий сектор ва жамоат ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликни кучайтиришни талаб қилади.

    “Миллий сиёсатлар шаҳарларнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда маҳаллий стратегияларга айлантирилиши муҳим. Минтақалар ва шаҳарлар иқлимий ечимларни амалга ошириш учун ресурслар, воситалар ва ваколатларга муҳтож. Баку давомийлик коалицияси каби ташаббуслар турли манфаатдор томонларни биргаликда ишлаш учун бирлаштиришда муҳим роль ўйнайди.

    Иқлим бўйича ташаббусларни молиялаштириш ҳам бир хил даражада муҳимдир. Инновацион молиялаштириш механизмлари ва кенгайтирилган ҳамкорлик шаҳар инфратузилмаси, энергия тежовчи бинолар ва барқарор транспорт тизимларига сармояларни кўпайтириш имконини беради”, деди вазир.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates