“Ақтау яқинида Озарбайжон – Боку – Грозний самолёти ҳалокатидан жабрланганлар ҳақидаги маълумотлар Манғистау вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан янгиланди, воқеа жойида ҳалок бўлган тўрт кишининг жасади топилди”, дейилади хабарда.
25 декабрь куни эрталаб Қозоғистон ғарбидаги Ақтау шаҳри яқинида Бокудан Грознийга учган Azerbaijan Airlines самолёти ҳалокатга учради. Федерал ҳаво транспорти агентлиги маълумотларига кўра, самолёт қушлар билан тўқнашиб кетганидан кейин камандир Ақтаудаги захира аэродромга учишга қарор қилган. Дастлабки маълумотларга кўра, бортда 62 йўловчи ва беш нафар экипаж аъзоси бўлган. Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 28 киши тирик қолган, деб хабар беради ria.ru.