Ақтаудаги авиаҳалокат оқибатида 38 киши ҳалок бўлди

    Қозоғистон ОАВлари Ақтаудаги авиаҳалокатда 38 киши ҳалок бўлганини хабар қилди.

    Ақтауда Azerbaijan Airlines йўловчи самолётининг қулаб тушиши оқибатида 38 киши ҳалок бўлди, деди Қозоғистон бош вазири ўринбосари, фалокат сабабларини ўрганиш бўйича комиссия раҳбари Канат Бозумбаев Tengrinews агентлигига.

    “Шифохонада 29 киши бор, уларнинг икки нафари болалар. Ўн бир киши барқарор оғир аҳволда. Қолганларнинг эса аҳволи ўртача даражада. Жарбланганлардан бирининг шахси аниқланмади, у ҳушсиз ҳолатда”, дея қўшимча қилди Бозумбаев.

    Расмийнинг аниқлик киритишича, қурбонларнинг жасадлари ёниб кетган, уларнинг шахсни аниқлаш учун алоҳида жараён ўтказилади.

    Бокудан Грознийга учган Embraer 190 самолёти 25 декабрь куни эрталаб Қозоғистон ғарбидаги Ақтау шаҳри яқинида ҳалокатга учради. Самолёт бортида 62 йўловчи ва беш нафар экипаж аъзоси бўлган. Маълум қилинишича, йўловчилар орасида 16 нафар Россия, 37 нафар Озарбайжон, олти нафар Қозоғистон ва уч нафар Қирғизистон фуқароси бўлган.

    Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, 9 нафар Россия фуқароси шифохонада.

    Озарбайжон президенти Илҳом Алиев матбуот хизматининг хабар беришича, самолёт ноқулай об-ҳаво туфайли йўналишини ўзгартирган. Ақтауга қўниш вақтида ҳалокат юз берди. Давлат раҳбари содир бўлган воқеа бўйича турли версиялар борлигини таъкидлаб, тергов тугагунча кутишга чақирди. Бошқа версиялар қаторида, самолёт қушлар билан тўқнашиб кетгани ҳақидаги версия илгари сурилди, деб хабар беради ria.ru.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates