Қозоғистон ғарбидаги Актау шаҳри аэропортида Бокудан Грознийга учаётган “Azerbaijan Airlines” авиакомпаниясининг йўловчи самолёти ҳалокатга учради, деб хабар берди Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.
“Бокудан Грознийга учаётган самолёт Актау аэропортида ҳалокатга учради, Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 52 нафар ходими ва 11 бирлик техникаси самолёт ҳалокатга учраган жойга етиб келди”, дейилади хабарда.
Қутқарувчилар самолётдаги ёнғинни ўчиришга киришди, деб хабар беради ria.ru.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалокатдан омон қолганлар бор, дея қўшимча қилди Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги. Жабрланганлар ҳақидаги маълумотларга аниқлик киритилмоқда.
Flightradar24 сайти маълумотларига кўра, самолёт Актау яқинида қулаб тушган, кейин радарлардан ғойиб бўлган.