Дам олиш кунлари айрим жойларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади

    Ҳаво ҳарорати кечалари +5...+10 даража илиқ, кундуз кунлари 7 мартда +13...+16 даража илиқ, 8 мартда +17...+20 даража илиқ атрофида бўлади.

    Бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудуди бўйича иш ҳафтасининг бошида бошланган ҳаво ҳароратнинг аста-секин кўтарилиши давом этади.

    Ҳаво ҳарорати кечалари +5...+10 даража илиқ, кундуз кунлари 7 мартда +13...+16 даража илиқ, 8 мартда +17...+20 даража илиқ атрофида бўлади.

    Бугун кундузи республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Эртага ҳудуднинг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, фақат Қорақалпоғистон Республикасида ва куннинг иккинчи ярмида Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Самарқанд вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин.

    9-11 март кунлари Ўзбекистон бўйича беқарор об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Республика ҳудуди бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Ҳарорат фони анча юқори бўлиши сақланиб туради, кечалари +5...+10 даража илиқ, кундуз кунлари +13...+18 даража илиқ бўлади.

    Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 8-9 мартда баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучаяди, 9 мартда баъзида 22-24 м/с гача кучайиши мумкин.

    Пойтахтимизда: 7-8 март кунлари ёғингарчилик кутилмайди, 9-11 мартда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади, 9 мартда 12-15 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечалари +5...+10 даража илиқ, кундуз кунлари +13...+18 даража илиқ бўлади.