Якшанба куни ҳаво бироз салқинлашади

    Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва асосан кам булутли об-ҳаво сақланиб туради.

    Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

    Ҳудуднинг катта қисмида ҳаво ҳарорати +34…+37 атрофида бўлади. Якшанба куни ҳаво бироз салқинлашади, ҳарорат +30…+33 даража атрофида, жанубда +35…+37 даражагача бўлади.

    Наманган, Фарғона вилоятларининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида 23−24 август кунлари баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

    Асосан шарқий йўналишдаги шамол 7−12 м/с тезликда эсади, тоғли ҳудудларда 13−18 м/с гача кучаяди.

    Пойтахтда ҳаво кам булутли бўлади. Шамол 3−8 м/с тезликда эсади, шанба куни кечга томон 10−12 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат асосан кечалари +19…+22 даража, эртага кундузи +33…+36 даража, якшанба куни +31…+36 даража бўлади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates