Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати бироз кўтарилади

    Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади ва 20 октябрга келиб кечаси +10...+12 даражани, кундуз куни +25..+28 даражани ташкил этади.

    Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида илиқ ва асосан қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.

    Фақат 19 октябрда Қорақалпоғистон Республикасининг айрим жойларида ёмғир ёғиши мумкин. 20 октябрда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида баъзи жойларда ёмғир ёғади.

    Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, шимолда ва чўл ҳудудларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин.

    Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади ва 20 октябрга келиб кечаси +10...+12 даражани, кундуз куни +25..+28 даражани ташкил этади.

    Пойтахтимизда: ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.

    Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.

    Ҳарорат кундузи 18 октябрда +20..+22 даража, 19 октябрда кечаси +6..+8°, кундузи +23..+25 даража, 20 октябрда кечаси +9..+11 даража, кундузи +25..+27 даража бўлади.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates