Жондор туманида кураш бўйича турнири совринига "Дамас” автомашинаси қўйилди

    Турнирда юртимиз ҳамда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон каби давлатларидан 500 га яқин полвон иштирок этишди.

    Жондор туманининг марказий ўйингоҳида кураш бўйича бухоролик таниқли полвон, Ўрта Осиё ва Қозоғистон мутлоқ ғолиби, халқаро тоифадаги спорт устаси Чори полвон хотирасига бағишланган республика очиқ турнири ҳамда Чори полвоннинг неваралари Иброҳим ва Абдураҳмон Чориевларнинг хатна тўйларига бағишлаб катта тўй кураши бўлиб ўтди.

    Бухоро вилояти ҳокимлиги, вилоят прокуратураси ташаббуси ҳамда қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилган турнир халқаро кураш қоидалари ва асрлар давомида сақланиб келинаётган ота-боболаримизнинг қадриятлари асосида ташкил этилди, дея хабар беради Бухоро вилояти Спортни ривожлантириш бош бошқармаси Матбуот хизмати.

    Унда Қорақалпоғистон Республикаси ва мамлакатимизнинг барча вилоятларидан, шунингдек, қўшни Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон давлатларидан 500 га яқин полвонлар иштирок этишди.

    Турнир икки қисмда ўтказилди. Дастлаб полвонлар тўй кураш мусобақасида иштирок этиб, 10 бош туя, 10 бош от, 10 бош йрик шохли қорамол, 50 бош майда шохли мол, шунингдек, 100 млн сўм миқдоридаги пул мукофоти ва бошқа қимматбаҳо совғалар учун кураш тушишди.

    Шундан сўнг мутлақ вазнда ғолиблар сараланадиган баҳсларга старт берилди.

    Қизғин ва муросасиз руҳда кечган, шу билан бирга узоқ вақт давом этган кураш баҳсларида ниҳоят ғолиб ва совриндорлар аниқланди. Унга кўра сурхондарёлик полвон Зоҳид Ҳусенов мусобақанинг мутлақ ғолиби сифатида “Damas” автомобилини қўлга киритди.

    Фахрли 2-ўринни эгаллаган Сурхондарё вилояти вакили Муҳсин Хисомиддинов 15 млн сўм, 3-ўринларни эгаллаган бухоролик Нурбек Тўраев ва қашқадарёлик Шерали Жўраевларнинг ҳар бирига 10 млн сўмдан пул мукофотлари топширилди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates