Дарахт бир ерда кўкаради, аммо...

    Таълим 30 сентябр 2022 1175

    Ўқитувчи эъзоз топган юртда юксалиш бўлади. Илмли педагоглари бор жамиятда, соғлом рақобат, илм ўрганишга талаб кучаяди.

    25 йиллик тажрибага эга ўқитувчи Шарофат Мирзаева дарахт бир жойда кўкаради, деган нақлга амал қилмайди. Яхши мутахассис ҳар ерда қадр топади, ўрганади ва ўша ерни ҳам ўзгартира олади, деган шиор билан яшаб келмоқда. Фаолияти давомида Тошкент шаҳридаги кўплаб мактабларда ишлашга тўғри келган. У ҳар бир ишлаган жойидан керакли сабоқлар олган. Қатор эътирофларга сазовор бўлган. Айни кунда С.Ҳ.Сирожиддинов номидаги республика академик лицейида она тили ва адабиёти фанидан дарс бериб келаётган Шарофат опа фаолияти давомида эришган ютуқларини мамнун ҳолда эслайди.

    –Педагогик фаолиятим давомида бир қанча ютуқларга эришдим, –дейди Шарофат Мирзаева. – Шогирдларим ортидан раҳматлар эшитяпман. Бу йил академик лицейимизда ўқувчиларнинг тўқсон фоизи талаба бўлиш шарафига муяссар бўлди. Ўқувчиларимиз республика фан олимпиадаларида иштирок этиб, муносиб ўринларни эгаллаяпти. Касбимни яхши кўраман, ҳаёт йўлим давомида турли вазиятларга дуч келган бўлсам ҳам касбимни эмас иш жойимни ўзгартирганман ва бундан ачинмаганман. Болалигимдан шу соҳада фаолият юритишни истаганим учунми ҳеч қачон хаёлимга бошқа соҳада фаолият юритиш деган тушунчалар ўтмаган. 25 йиллик фаолиятимда шунга амин бўлдимки, ўқитувчилик менинг қисматим экан. Ўзбек тилини мукаммал ўрганаман деган болажонларга, бадиий адабиёт сир асрорларини ўрганувчи илм талаб шогирдларимга доим касбим сир синоатларини, педагогик маҳоратларимни бўлишишга шайман. Мен туфайли шогирдларим ютуқларга эришса, касбимни янада яхши кўриб кетаман.

    Бугун салоҳиятли ўқитувчиларга ҳар қачонгидан ҳам талаб юқори. Бунга жавобан ўқитувчидан юксак салоҳият, ўз устида ишлаш талаб этилади.

    - Соҳада яхши натижага эришиши учун кадр, аввало, ўз касбини севиши керак, шунда барча қийинчиликларни енгиб ўтади, - дейди дейди Шарофат Мирзаева. –Бугунги кунда ўқитувчиларга кўплаб имкониятлар яратиляпти. Таълим тизими тубдан янгиланди. Энди ўқувчиларга шунчаки дарс ўтиб бўлмайди.Замон билан ҳамнафас бўлиш керак. Педагог ўз устида ишлаши, фан ва технологияларни пухта эгаллаши керак. Мен ҳам мамлакатимизда ўқитувчиларга яратилаётган имкониятлардан фойдаланиб, замонавий педагог сифатида ишлаб келяпман.

    Гулмира Нусратова,

    ЎзЖОКУ талабаси

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates