Дарахт кесганлик учун жарима миқдори 5 бараварга оширилди

    Қонун билан МЖтКнинг 79-моддасига ўзгартириш киритилди.

    Унга кўра, дарахтлар, буталар, бошқа ўсимликлар ва ниҳоллар қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказганлар қуйидагича жаримага тортилади:

    • фуқаролар БҲМнинг 25 бараваридан 50 бараваригача — 8,5 млн сўмдан 17 млн сўмгача (шу пайтга қадар БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача),
    • мансабдор шахслар эса БҲМнинг 50 бараваридан 75 бараваригача, яъни 17 млн сўмдан 25,5 млн сўмгача (шу пайтга қадар БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача).

    Шу билан бирга, худди шундай ҳуқуқбузарлик бир йил давомида такрор содир этилса, маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этиш қуроли бўлган ашё ёки маъмурий ҳуқуқбузарликнинг бевосита ашёси мусодара қилинади, шунингдек:

    • фуқароларга БҲМнинг 50 бараваридан 75 бараваригача, яъни 17 млн сўмдан 25,5 млн сўмгача (шу пайтга қадар БҲМнинг 10 бараваридан 20 бараваригача),
    • мансабдор шахсларга эса БҲМнинг 75 бараваридан 100 бараваригача, яъни 25,5 млн сўмдан 34 млн сўмгача (шу пайтга қадар БҲМнинг 20 бараваридан 30 бараваригача) миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

    Бундан ташқари, МЖтКнинг 79-моддаси тўртинчи қисм билан тўлдирилди. Унга кўра, дарахтлар ва буталарнинг қимматбаҳо навларини кесишга, кундаков қилишга, шикастлантиришга ёки ёки йўқ қилишга олиб келадиган лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиққан мансабдорлар БҲМнинг 50 бараваридан 75 бараваригача (17 млн сўмдан 25,5 млн сўмгача) жаримага тортилади.

    Шу билан бирга, «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонун ҳам тўлдирилди.

    Яъни давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарнинг қимматбаҳо навларини ғайриқонуний равишда кесганлик, йўқ қилганлик учун юридик шахсларга нисбатан БҲМнинг 100 бараваридан 300 бараваригача (34 млн сўмдан 102 млн сўмгача) миқдорда жарима тарзида молиявий санкциялар қўлланилади.

    Қонун 2024 йилнинг 1 март санасидан кучга кирди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates