Дарахтларни кесиб сотмоқчи бўлганлар ушланди

    Тошариқ маҳалласи ҳудудидаги 2 туп шотут, 2 туп ёнғоқ ва 1 туп тол дарахти ноқонуний равишда таг қисмидан кесиб ташлаган.

    Шу йилнинг 19 сентябрь куни Оҳангарон тумани ҳудудида экологик назорат тадбирлари ўтказилди. Табдир жараёнида Оҳангарон тумани, Тошариқ МФЙ, Истиқбол кўчасида яшовчи фуқаро Б.Д. томонидан қонунбузилиш ҳолатига йўл қўйгани аниқланди.

    Туманнинг Тошариқ маҳалла ҳудудидаги соғлом ўсаётган 2 туп шотут, 2 туп ёнғоқ ва 1 туп тол дарахтини ҳеч қандай рухсатномасиз ноқонуний равишда таг қисмидан кесиб, юк машинасига ортаётганда далилий ашё билан бирга қўлга олинди.

    Ушбу ҳолат юзасидан инспекторлар томонидан тезкорлик билан тегишли тартибда далолатнома расмийлаштирилди.

    Тегишли нормаларга мувофиқ ноқонуний равишда кесилган дарахтлар учун табиатга етказилган зарар 260 млн сўмни ташкил этди. Автотранспорт воситаси МЖтКнинг 291-моддасининг тегишли бандига асосан вақтича жарима майдонига қўйилди.

    Қонунбузилиш ҳолатига ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органига юборилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates