Аҳамиятлиси, унда ҳамюртимиз Давлат Бобонов "Йилнинг энг яхши эркак дзюдочиси" номинациясининг номзодлари орасида эътироф этилган.
Регламентга кўра, овоз бериш жараёни 12-31 январь кунлари awards.ijf.org платформасида бўлиб ўтади. Ғолиб 5 февраль куни Париж “Катта дубулға” турнири доирасида эълон қилинади. Давлат Бобоновга бу борада яна 4 нафар дзюдочи рақиблик қилади: Тато Григалашвили (Грузия), Энди Гранда (Куба), Цогбатар Ценд-Очир (Мўғулистон), Хифуми Абэ (Япония).
Эслатиб ўтамиз, Бобонов 2022 йил давомида Париж “Катта дубулға” турнири ва Конья-2021 Ислом бирдамлиги ўйинларида бронза, Улан-Батор “Катта дубулға” турнирида кумуш ва Тошкентда ўтган жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритган.