Давлат бошқарувига инсон ресурсларини ривожлантиришнинг инновацион усуллари жорий этилади

    Эслатиб ўтамиз, Давлат фуқаролик хизматини 2030 йилгача ривожлантириш Стратегиясини ишлаб чиқишда халқаро экспертлар фикрини ўрганиш ҳам режалаштирилган.

    Мамлакатимизда олиб борилаётган туб ислоҳот ва янгиланишларнинг самарали ва натижадор бўлиши давлат хизматчиларидан юқори тажриба, билим ва кўникма талаб этмоқда. Ўз навбатида, улар фаолиятини тартибга солувчи стратегик вазифалар акс этган ҳужжат мавжудлиги алоҳида аҳамият касб этади.

    Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан малакали, масъулиятли, замонавий фикрлайдиган, ташаббускор кадрларни жамлаш ва улар салоҳиятидан унумли фойдаланиш, давлат бошқаруви тизимида давлат фуқаролик хизматини ҳар томонлама ривожлантириш, давлат органлари ва ташкилотлари фаолият самарадорлигини ошириш орқали кенг кўламли ва таркибий ислоҳотларни амалга ошириш мақсадида Давлат фуқаролик хизматини 2030 йилгача ривожлантириш Стратегиясини ишлаб чиқиш ишлари бошланди.

    Жорий йилнинг 25 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан Стратегия лойиҳасининг дастлабки ҳолатини манфаатдор вазирлик ва идоралар вакиллари, мутахассислар, маҳаллий эксперт ва олимлар иштирокида муҳокама қилиш мақсадида семинар ташкил этилди.

    Семинарда давлат фуқаролик хизмати самарали тизимини шакллантиришга қаратилган қонунчилик базасини такомиллаштириш, давлат бошқарувига инсон ресурсларини ривожлантиришнинг инновацион усулларини жорий этиш механизмларини белгилаш лозимлиги муҳокама қилинди.

    Тадбир аввалида агентлик директорининг биринчи ўринбосари О.Хасанов аслида ушбу стратегиянинг зарурати ҳақида тўхталган бўлса, агентлик департамент мудири А.Тамиқаев стратегия ўз ичига қандай масалаларни қамраб олиши кутилаётгани, лойиҳанинг илк кўринишида акс этган масалалар ҳақида қисқача тақдимот орқали йиғилганларга маълумот бериб ўтди.

    Шундан сўнг давлат хизмати соҳасида фаолият юритаётган бир қатор олимлар, манфаатдор вазирлик ва идоралар вакиллари, мустақил изланувчилар ва онлайн тарзда қатнашган мутахассислар Стратегия лойиҳасига фикр ва мулоҳазалар билдирдилар.

    Стратегия лойиҳасини янада такомиллаштиришда мазкур таклифлар ҳам инобатга олиниши агентлик мутахассислари томонидан алоҳида қайд этилди.
    Эслатиб ўтамиз, Давлат фуқаролик хизматини 2030 йилгача ривожлантириш Стратегиясини ишлаб чиқишда халқаро экспертлар фикрини ўрганиш ҳам режалаштирилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates