Давлат бюджетига 31,9 миллиард сўм қўшимча божхона тўловлари ундирилди

    Марказий божхона лабораторияси ва жойлардаги товарларни классификациялаш гуруҳлари томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 2681 та божхона экспертизалари ўтказилди.

    Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 11 фоизга ошди.

    Натижада, 1056 та ҳолатда товарларнинг ТИФ ТН кодини қўллашдаги хатоликлар аниқланди ва 31,9 млрд сўм қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврида 28,5 млрд. сўмни ташкил қилиб, жорий йилда 12 фоизга ошган.

    ТИФ ТН коди нотўғри қўлланган товарларнинг асосий қисмини текстиль маҳсулотлари ҳамда полимер табиатли товарлар ташкил қилмоқда.

    Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 25 ноябрда Давлат божхона қўмитасининг Марказий божхона лабораторияси Жаҳон божхона ташкилотининг минтақавий мақомига эга бўлди.
    Лаборатория жорий йилда Жаҳон божхона ташкилотининг товарларнинг ТИФ ТН бўйича таснифланиши юзасидан маълумотлар базасига уланди.

    Мазкур база ҳамда давлат божхона хизмати органларининг ахборот тизимларидаги маълумотларнинг ўзаро таҳлиллари натижасида 823,8 млн. сўм қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.

    Мазкур қўшимча ундирилган божхона тўловлари икки компонетлик клей товарлари, қопламали метал қувур (труба) ва листларга тўғри келади.

    Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари товар кодларини тўғри қўллаш мақсадида божхона органларига мурожаат қилиб, улар томонидан товарларнинг ТИФ ТН код билан таснифланиши бўйича қабул қилинган дастлабки қарордан фойдаланишлари мумкин.

    Бунда ТИФ қатнашчилари томонидан Ўзбекистон Республикасига олиб келиши режалаштирилаётган товарлар, божхона режимида сақланаётган товарлар бўйича уларга тегишли маълумотлар ёки товар намуналари тақдим этилиб, божхона органларига мурожаат этилганда товарлар таснифланиши бўйича мутахассислар томонидан дастлабки қарорлар қабул қилинади.

    Товарларнинг ТИФ ТН бўйича қабул қилинган дастлабки қарорлар божхона расмийлаштируви даврида товарларнинг нотўғри таснифланиши натижасида божхона тўловларининг нотўғри ҳисобланишини ҳамда ТИФ қатнашчиларининг ортиқча сарсонгарчиликларини олдини олади.

    Жорий йилнинг 4 ойи давомида юридик ва жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш мақсадида 1204 та товарларнинг ТИФ ТН бўйича таснифланиши юзасидан дастлабки қарорлар қабул қилиниб, божхона органлари томонидан ТИФ қатнашчиларига доимий амалий ёрдам кўрсатиб келинмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates