Давлат дастурининг ижроси ва парламент сўрови натижалари муҳокама қилинди

    Мамлакатимизда 11 ноябр 2022 1210

    Жорий йил 11 ноябрда Сенатнинг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда Сенат аъзолари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари доимий комиссиялари раислари, экспертлар гуруҳи аъзолари, Ёшлар парламенти, тегишли вазирлик ва идоралар мутасаддилари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

    Мажлисда Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида муҳокама қилиниши назарда тутилган масалалар дастлабки тарзда кўриб чиқилди.

    Дастлаб 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид давлат дастурининг 2022 йил 9 ойи якуни бўйича бажарилиши юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи муҳокама қилинди.

    Дастурнинг 398 та банди топшириқлар кесимида 607 та яхлит ва кичик бандларга тақсимланган ҳолда таҳлил этилган бўлиб, 233 та банд ва кичик бандлар тўлиқ бажарилган. Ҳисобот даврида 219 та норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар қабул қилинган.

    Дастурнинг 292-бандида маиший чиқиндиларни йиғишни 100 фоизга уни қайта ишлаш даражасини 21 фоиздан 50 фоизга етказиш вазифаси белгиланганлиги ушбу вазифанинг «Қаттиқ маиший чиқиндиларни барқарор бошқариш» лойиҳаси доирасида жами 300 та махсус техникалар харид қилиш юзасидан тендер савдолари ўтказилиши назарда тутилган бўлсада, лекин бундай маълумотлар тақдим этилмаганлиги сенаторлар томонидан танқид қилинди.

    Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган концепцияси доирасида 2022 йилда амалга оширилган ишлар тўғрисида Сув хўжалиги вазирлигининг ахбороти ҳам муҳокама қилинди.

    Ҳисобот даврида сув етказиб бериш бўйича сув истеъмолчилари билан 72,5 мингта шартнома расмийлаштирилиб, республика бўйича махсус хизматлар томонидан 291 миллиард сўм қийматдаги бизнес-режа ишлаб чиқилган ҳамда сув истеъмолчиларига 135 миллиард сўмлик хизматлар кўрсатилганлиги таъкидланди.

    Муҳокама мобайнида Стратегияда 2021-2022 йилларда дарёлар ва сойлардаги 4 та гидрологик постни қуриш ва қайта тиклаш ҳамда 4 та постни рақамли технологиялар асосида автоматлаштирилган ускуналар билан жиҳозлаш лойиҳалари белгиланган бўлсада, 7 та лойиҳа амалга оширилмаганлиги, йил якунига қадар 4 540 та «Ақлли сув» қурилмаларини ўрнатилиши белгиланганлиги бироқ, жойларда маҳаллий ҳокимликларнинг ушбу топшириқ ижросига эътиборсизлик билан ёндашиши натижасида 2 346 та (52 фоиз) қурилма ҳанузгача ўрнатилмаганлиги билдирилди.

    Шунингдек, Қўмита аъзолари томонидан Балиқчилик соҳасини янада ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юбориш, дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш, норуда фойдали қазилмаларни қазиб олишнинг атроф муҳит, сув ва йўл хўжалиги объектларига салбий таъсири юзасидан Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўрови натижалари муҳокама қилинди.

    Мажлисда парламент сўровида кўтарилган масалалар ва камчиликларни бартараф этиш мақсадида тегишли вазирлик ва идоралар мутахассисларидан иборат Ишчи гуруҳ тузилиб ўрганилганлиги таъкидланди.

    Ўрганиш жараёнида ҳозирги кунга қадар жойларда лицензия ва «Хавфсиз дарё» ДУК билан шартнома шартлари асосида қазиш ишларини айрим мутахассис бўлмаган ходимлар олиб бораётганлиги оқибатида дарё ўзанлари тиклаб бўлмас ҳолатга келишига ва уларнинг йўналиши ўзгаришига таъсир қилаётганлиги,

    қум-шағал маҳсулотлари саноат усулида қазиб олиниши натижасида дарёнинг қирғоқлари кенгайиб бораётганлиги кузатилган.

    Бундан ташқари, Қашқадарё вилоятида чорвачилик ва ипакчилик соҳасида амалга оширилган ишлар ҳолатини ўрганиш натижалари ҳам таҳлил қилинди.

    Вилоятда 2022 йил январь-сентябрь ойларида қишлоқ хўжалигида 289,1 мингта доимий ва мавсумий, пиллачилик соҳасида 93,7 мингта, деҳқон хўжалиги ва томорқа хизмати соҳасида 27,7 мингта янги иш ўрни яратилган. Иш билан банд бўлмаган 141 минг нафар фуқаро 0,1-1 гектаргача ҳамда такрорий экинга ер ажратиш ҳисобига доимий ва мавсумий иш билан таъминланганлиги ҳамда 8 та туманда сут ва гўшт йўналишидаги 16 та кооперация фаолияти йўлга қўйилганлиги маълум қилинди.

    Мажлисда муҳокама қилинган масалалар юзасидан Қўмитанинг тегишли қарорлари қабул қилинди.

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates