Давлат муассасалари учун хат-хабарларни етказиб беришнинг ягона тизими яратилди

    Рақамлаштириш 14 октябр 2020 598

    Вазирлар Маҳкамасининг 9.10.2020 йилдаги 637-сон қарори билан Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан йўлланувчи хат-хабарларни етказиб бериш, етказилганлигини тасдиқлаш, маълумотларни сақлаш ва ҳисобга олишнинг ягона миллий тизими тўғрисидаги низом тасдиқланди.

    Президентнинг 28.04.2020 йилдаги «Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4699-сон қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш доирасида Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан йўлланувчи хат-хабарларни етказиб бериш, етказилганлигини тасдиқлаш, маълумотларни сақлаш ва ҳисобга олишнинг ягона миллий тизими яратилди.

    Низомда хат-хабарларни юбориш, етказиб бериш ва олинганини тасдиқлаш қоидалари, хат-хабарларни сақлаш ва ҳисобга олиш, шунингдек тизимнинг ахборот хавфсизлигини таъминлаш тартиби белгиланган.

    Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан қуйидаги почта жўнатмалари Ягона миллий тизим (ЯМТ) орқали йўлланади:

    • юридик ва жисмоний шахсларнинг номига юборилган хат-хабарлар, шу жумладан улар томонидан йўлланган мурожаатларга ёзилган жавоб хатлари;
    • тўлов хабарномалари ва билдиришномалар;
    • чақирув қоғози, суд хабарномалари ва процессуал ҳужжатлар;
    • давлат хизматларини кўрсатишнинг натижалари;
    • маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун жаримага тортиш тўғрисидаги қарорлар.

    ЯМТ орқали почта жўнатмаларини етказиб беришга оид хизматлар шартнома асосида амалга оширилади. «Ўзбекистон почтаси» АЖ тизим оператори ҳисобланади.

    ЯМТ фаолият механизми онлайн режимда ҳар бир жўнатма ҳақидаги маълумотни кузатиб имконини беради. Тизимнинг ишлаш тартибида Ягона миллий тизимга электрон шаклда юборилган почта жўнатмалари автоматик тарзда тегишли манзиллардаги почта алоқалари узеллари бўйича тақсимланиши назарда тутилган. Кейин почта алоқасининг тегишли узеллари орқали электрон шаклда келиб тушган почта жўнатмалари қоғозга чиқарилади ва кўрсатилган манзиллар бўйича тарқатилади. Олувчига қоғоз шаклидаги почта жўнатмасини етказиб беришнинг имкони бўлмаса, жўнатма 6 ой мобайнида сақланади.

    Юридик аҳамиятга эга бўлмаган хат-хабарларни етказиб бериш жараёни босқичма-босқич тўлиқ электрон шаклга ўтказилади.

    Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига ЯМТдан фойдаланган ҳолда почта жўнатмаларининг хавфсизлиги ва ёзишмалар сири таъминланган ҳолда етказиб бериш муддатларига риоя этилишини назорат қилиш топширилди.

    Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 9.10.2020 йилдан кучга кирди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates